06:55 / 09.01.2023
478

Ортиқча бармоқни кесиш жоизми?

Ортиқча бармоқни кесиш жоизми?
САВОЛ:
Қўл ёки оёқдаги ортиқча ўсиб чиққан бармоқни кесиш жоизми?

ЖАВОБ:
"Фатовои ҳиндия" китобида ёзилишича, ортиқча бармоқни кесиш одатда яхши натижа берса, кесса бўлади. Агар кўп ҳолатда натижа ёмон бўлса, бармоқ кесилмайди.

Бошқа бир фатво китобида айтилишича, ортиқча бармоқни кесиш оёқ кафтининг кўринишини ёмон кўринишга келтирса (яъни бармоқни кесиш учун оёқ кафтини синдиришга тўғри келса), мумкин эмас. Агар бармоқни кесиш кафт кўринишини хунук қилмаса ва осилиб турган бир нарсадек бўлса ва ҳаракатланганда азият берса, уни кесиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият