
Бойсун туманида фаолият юритиб келаётган “Мастерок Бойсун” масъуляти чекланган жамияти туман Халқ таълими бўлими билан ўзаро шартнома асосида қурилиши ва таъмирлаш ишларини тўлиқ бажариб ишларни топширган бўлсада, кўрсатилган хизматлар учун Халқ таълими бўлими томонидан шартномага мувофиқ тўловлар ўз вақтида амалга оширилмайди.
Ушбу масала Шеробод туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, “Мастерок Бойсун” МЧЖ фойдасига 255 миллион 308 минг сўм қарз ундириш белгиланиб, ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлимига юборилди.
Бюронинг Бойсун туман бўлими томонидан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор таълим муассасининг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса топшириқномалари юборилди.
Шундан сўнг, инкассо топшириқномасига асосан белгиланган қарздорлик тўлиқ ундириб берилди ҳамда қарздор туман Халқ таълимига нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар