17:53 / 11.01.2023
332

Чет эл фуқароларига яшаш учун рухсатнома бериш муддати қисқаряпти

Чет эл фуқароларига яшаш учун рухсатнома бериш муддати қисқаряпти
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш учун гувоҳномаларни олиш тартибини соддалаштириш ва аризаларни онлайн-тизим орқали кўриб чиқишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бошқа давлатлардан:
  • Қорақалпоғистонда ва вилоятларда доимий яшашга рухсатнома бериш ҳақида аризани кўриб чиқиш 98 кундан 68 кунга, кўриб чиқиш босқичлари эса 10 тадан 8 тага қисқармоқда;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати 128 кундан 68 кунга, кўриб чиқиш босқичлари эса 11 тадан 8 тага қисқармоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият