date

Қашқадарёда прокуратуранинг сохта ходими ушланди

Қашқадарёда прокуратуранинг сохта ходими ушланди
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Чироқчи туманида умумий ўрта таълим мактаби директорининг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, ўзини Бош прокуратура департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси тезкор ходими деб таништирган шахс мактаб директоридан текширув ўтказмаслик эвазига 400 доллар пора талаб қилиб, шундан 2,2 млн сўмни хотинининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида, ўзини департамент ходими деб таништирган шахс аслида ҳеч қаерда ишламаслиги, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Косон туманида яшовчи шахс экани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда прокуратуранинг сохта ходими ушланди