14:34 / 12.01.2023
323

Қаршида кўпқаватли уйларни иситувчи қозонхона портлаб кетди

Қаршида кўпқаватли уйларни иситувчи қозонхона портлаб кетди
Фото: Қашқадарё ФВБ матбуот хизмати
Қарши шаҳридаги қозонхоналарнинг бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 январь куни соат 21:25 ларда Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ ҳудудида жойлашган тўрт қаватли 1, 2, 3-уйларни иситиш учун мўлжалланган қозонхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган. Қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ раҳбарияти, Қарши шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ФВ бўлими бошлиғи ҳамда масъул ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

Ҳозирда мутасадди идора вакиллари томонидан қозонхонани тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият