date
views 358

Андижонда бир оиланинг уйи ва «Дамас»и ёниб кетди

Андижонда бир оиланинг уйи ва «Дамас»и ёниб кетди
Видеодан кадр.
13 январ куни соат 06:18 да Aндижон вилояти, Aндижон тумани «Деҳқон» МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ҳодиса бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 50 кв.м. майдонда шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонасида бўлган «Дамас» автомобили ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 120 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда бир оиланинг уйи ва «Дамас»и ёниб кетди