Сурхондарёда автобус билан тўқнашган Damas йўловчиси вафот этди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
Сурхондарё вилояти Денов туманида учта транспорт воситаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси одам ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 9 январь соат 17:20 ларда М-41 Бишкек—Душанбе—Термиз автомобиль йўлининг 1487-километрида содир бўлган. Nexia-3 ҳайдовчиси машинани иккинчи даражали йўлдан бошқариб келиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Damas машинасини ўтказиб юбормасдан, у билан тўқнашган. Тўқнашув зарбидан Damas бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган автобусга урилган.
ЙТҲ оқибатида Damas автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Сурхондарё вилояти Денов туманида учта транспорт воситаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси одам ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 9 январь соат 17:20 ларда М-41 Бишкек—Душанбе—Термиз автомобиль йўлининг 1487-километрида содир бўлган. Nexia-3 ҳайдовчиси машинани иккинчи даражали йўлдан бошқариб келиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Damas машинасини ўтказиб юбормасдан, у билан тўқнашган. Тўқнашув зарбидан Damas бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган автобусга урилган.
ЙТҲ оқибатида Damas автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…