10:10 / 15.01.2023
726

Вилоятларда қишки таътил яна узайтирилмоқда

Вилоятларда қишки таътил яна узайтирилмоқда
Фарғона, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари мактабларда дарслар 18 январдан бошланишини маълум қилди.

Республикада биринчи бўлиб ҳаво совуқлиги туфайли ўқувчилар қишки таътилдан кечроқ қайтишига рухсат берган Фарғона вилояти ҳокимлиги яна биринчи бўлиб бу муддатни 18 январга қадар узайтирди.

«Фарғона вилояти мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Фарғона вилоятидаги 975 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январ, чоршанба кунидан бошланади
», дейилади хабарда.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам Фарғонадан ўрнак олиб, қишки таътилни 16 январга кўчирганди. Эндиликда бу вилоятда ҳам ўқиш 18 январдан бошланадиган бўлди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Бухоро вилоятидаги мавжуд умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январ, чоршанба кунидан бошланади
», дейилади хабарда.

Сирдарё вилоятида ҳам мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида таътил муддати узайтирилди.

«Юртимизда совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, аввало, ўқувчиларнинг саломатлиги, қолаверса, уларнинг таълим муассасига қатнашида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни инобатга олган ҳолда вилоятдаги мавжуд 325 та мактаб ва 199 та боғчада дарс ҳамда машғулотлар 18 январдан бошланиши белгиланди.

Ўқишни бошлашнинг аниқ муддатини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилинди
», дейилган вилоят ҳокимлиги хабарида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият