date
views 501

Тошкент Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 километргача чекланди

Тошкент Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 километргача чекланди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.

17 январь куни Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни тасдиқланди.

Мазкур баённинг 1-иловасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги чекланган ҳудудлар тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 71-сессиясида пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 километргача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Доимий комиссия ва ИИББ ЙҲХБ томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 километргача чеклаш мақсадга мувофиқ деб топганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 километргача чекланди