
Фуқарони обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачилар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Э. ва М.Б. ўзаро тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Э.Х.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган видео тасвирларни оила аъзолари ҳамда яқин танишларига кўрсатиш билан қўрқитиб, ушбу тасвирларни тарқатмаслик эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.