19:47 / 20.01.2023
445

Саховат ва кўмакка шайландик...

Саховат ва кўмакка шайландик...
Саховат ва кўмак бир-бирига боғлиқ маънолардир. Инсон умргузаронлик қилар экан имкони қадар кўмак беришга интилиб яшайди. Сабаб эса кўнгиллар савоб истайди.

Ўзбек ҳалқи азалий саховат ошноси. Халқимизда шундай нақл бор "Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак". Шу маънода Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси саховат ва кўмак доирасида имкон қадар саховатга шайланган.

Пойтахзтимиздаги "Интермед-Инновейшн" клиникаси ташаббуси билан Бюронинг пойтахт бошқармаси ҳамкорликда алимент ундирувчиларини соғлиғини мустаҳкамлаш, профилактика қилиш, фарзандлари учун ҳам саховат ва кўмак қўлини чўзди.

Бугун ташаббускор клиниканинг Юнусобод туманидаги филиалида Бюронинг Яшнобод, Мирзо Улуғбек ҳамда Сергели туман бўлимлари иш юритувидаги алимент ундирувларига оид ижро ишларининг ундирувчилар яъни оналар ва болалари таклиф қилиниб, уларга эътибор кўрсатилди.


Дастлаб улар клиника томонидан 100 фоиз текин шифоркор кўригидан ўтиб, маслаҳатлар асосида анализлар топшириб, ўзларига керакли маслаҳатларни олишди.

Шундан сўнг қишнинг совуқ кунларида бир пиёла иссиқ чойга таклиф қилиниб, ош тортилди.


Ташаббускор клиника томонидан алимент ундирувчи оналар учун рўзғорбоп маҳсулотлар ҳам улашилди.


Уларга озгина кўрсатилган кўмак кўнгилларини тоғдек кўтарганини таъкидлаб, тадбир сўнгида ташкилотчиларга миннатдорчилик билдришди.

Саховат ва кўмак доирасидаги тадбирлар давом этади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият