
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги янги баёнот билан чиқди. Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланишини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 23 январга қадар узайтирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар