
Савол: Аёл ўзининг топаётган даромадидан (эри берган пулдан эмас) эрининг рухсатисиз хайр-эҳсон қилиши мумкинми?
Жавоб: Аёлнинг ўзи ишлаб ёки бошқа йўл билан (масалан, мерос, ҳадя орқали) топган мулки ўзининг шахсий мулки ҳисобланади. Бинобарин, уни бировнинг рухсатисиз тасарруф этиши мумкин. Оналаримиз розияллоҳу анҳунна ҳам ўзлари хайр-эҳсон қилишган.
Лекин аёл ўз тасарруфидаги молидан эҳсон қилишни эрининг маслаҳати билан амалга оширса, эр-хотинлик ришталари янада мустаҳкамланиши ва хайр-эҳсон янада ҳақлироққа берилиши мумкин. Аллоҳ янада билувчи.
Устоз Мубашшир Аҳмад
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар