14:30 / 25.01.2023
251

Қарздорлик эвазига дорихона биноларига қаратилди

Қарздорлик эвазига дорихона биноларига қаратилди
Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган иқтиодий судларнинг ижро ҳужжатларига асосан Сирдарё вилоятидаги дори етказиш билант шуғулланувчи корхонадан ундирувчи ТИФ “Миллий банк” Сирдарё филиали фойдасига ундирув тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан гаров мулки бўлган қарздорга тегишли Ширин шаҳри Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган дорихона биноси электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган, аукцион савдоларида ушбу дорихона биноси сотилиб, сотувдан тушган 767 млн. 448 минг сўм пул маблағи ундирувчи ТИФ “Миллий банк” Сирдарё филиали фойдасининг ҳисоб рақамига кредит қарздорлиги учун ўтказиб берилди.

Бундан ташқари қарздорга тегишли Гулистон шаҳар, “Улуғобод” қўрғони, “Ойдин йўл” кўчасида жойлашган бино ва Сайхунобод тумани, Сайхун МФЙ, Шодлик МФЙ, Раҳмонбердиев кўчасида жойлашган дорихона биноси, Оқолтин тумани, Сардоба ШФЙ, А.Навоий МФЙ, Самарканд кўчасида жойлашган дорихона бинолари қарздорликни қоплаш мақсадида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиб, аукцион савдоларида ушбу кўчмас мулклар сотилмаганлиги сабабли қонунда белгиланган тартибда қарздорлик хисобига ундирувчи ТИФ “Миллий банк” Сирдарё филиали хисобига ўтказиб берилиши натижасида жами 15 млрд. 542 млн. сўмлик кердит қарздорлиги қопланиши таъминланиб ижро ҳужжатлари томомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият