date

МИБ: Чирчиқда 135 миллион сўмлик дори воситалари йўқ қилинди

МИБ: Чирчиқда 135 миллион сўмлик дори воситалари йўқ қилинди
Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича судининг 26.12.2022 йилдаги ажримига асосан махсус омборда сақланиб келинаётган ашёвий далиллар, умумий баҳоси 135 миллион сўмлик 600 дона “КЛЕКСАН”, “ГЕПАРИН” ва 88 дона психатроп дори воситаларини тегишли тартибда йўқ қилиш тўрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 23 январь куни тегишли комиссия аъзолари, жумладан Чирчиқ шаҳар давлат санитария эпидемиологик осойишталик маркази бошқармаси ҳамда Чирчиқ шаҳар экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бўлими вакиллари иштирокида ашёвий далиллар, умумий баҳоси 135 миллион сўмлик 600 дона клексан, гепарин дорилари ва 88 та психотроп дори воситалари тегишли тартибда йук килинди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Чирчиқда 135 миллион сўмлик дори воситалари йўқ қилинди