
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
10-24 январ кунлари Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирларида айрим тадбиркорлик субъектлари ва истеъмолчилар томонидан 300 та ҳолатда 4,5 млн кВт-соат миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги «Машҳура Торт Ангор», Андижон вилоятидаги «Оқ ёр сауна» ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги «Саке бумер» каби маиший хизмат кўрсатувчи бир қатор корхоналар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Оқибатда энергетика тизимига жами 2,1 млрд сўм миқдорида зарар келтирилган. Бундай ҳажмдаги электр энергияси ўртача 22 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар тармоқдан ажратилиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.