13:00 / 26.01.2023
250

Бухорода ўқишга киритиш эвазига фуқародан пул талаб қилган шахс ушланди

Бухорода ўқишга киритиш эвазига фуқародан пул талаб қилган шахс ушланди
Бухоро давлат университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш учун 1500 доллар олган шахс ушланди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Д.С. бошқа бир фуқаро Н.Ҳ.нинг ўғлини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият