Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи, мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси А.В. (1978 й.т.) ўзининг банк картасидаги 1 545 000 сўм пул номаълум шахс томонидан ечиб олинганидан арз қилиб ИИБга мурожаат қилди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи Р.А. (1988 й.т.) содир этгани аниқланди.
Р.А. жабрланувчи билан бир мактабда ишлаб туриб, унинг банк картаси маълумотлари ва СМС-хабарномасини қўлга киритиш орқали тўлов тизимларидан фойдаланиб, барча пулларни «1хBет» онлайн-қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинга ютқазиб қўйгани маълум бўлди.
Р.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Харьковдаги гипермаркетга зарба берди, 15 киши ҳалок бўлди (фото)
Кўксаройда Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Аббосбек Файзуллаев РПЛда “Мавсум кашфиёти” совринини қўлга киритди
Россиядаги Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик талаба совриндор бўлди
Франция президенти Эммануэл Макрон Европа ҳалок бўлиши мумкинлигини таъкидлади
Халқаро суд прокурори нега Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер сўраётганини тушунтирди
Ҳанс-Дитер Флик “Барселона” билан 2 йиллик шартнома имзолайди
Макрон Европани АҚШ ва Хитойдан мустақил бўлишга чақирди