
Вазирлар Маҳкамасининг "Рўйхатга олинмаган қуролни, патронларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Рўйхатга олинмаган қуролни, патронларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланади:
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз ихтиёри билан қурол ва унининг патронларни бевосита ҳудудий ички ишлар органларига ёки профилактика инспекторига, портлашга юқори хавфи бўлган ўқ-дориларни, портловчи модда ва портлатиш қурилмаларини эса – билвосита, махсус билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни жалб этган топшириш қоидалари ва шартларини чораларини белгилаш;
ноқонуний муомаладаги қурол ва унинг патронларини ўз ихтиёри билан топширганлик учун мукофот пуллари миқдорини, уларни аниқлаш ва тўлаш, шунингдек 1974 йилгача ишлаб чиқарилган ўқотар қуролни топширган шахсларга уни имтиёзли асосда олиш ҳуқуқини тақдим этиш тартибини жорий этиш;
ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган қурол ва унинг патронларини криминалистик ва марказлашган ахборот-қидирув тизимлари ҳисобларидан текшириб чиқилишини, уларнинг келиб чиқиши юзасидан дастлабки текширув ишлари ташкил этилишини.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
жорий йилда ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларга Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ давлат бюджети 2022 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида зарур маблағлар ажратади;
2023 йилдан бошлаб давлат бюджетининг харажатлари параметрларида тегишли маблағларни назарда тутади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар