15:13 / 27.01.2023
195

Садир Жапаров: Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий қарама-қаршиликлар йўқ

Садир Жапаров: Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий қарама-қаршиликлар йўқ
Фото: Президент матбуот хизмати
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан тор доирадаги музокаралар чоғида бугун қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилиш якунланаётганини айтиб, бунда Ўзбекистон раҳбарининг беқиёс ҳиссасини эътироф этди.

«Қирғизистон қардош Ўзбекистон билан яхши қўшничилик руҳидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Биз учун Ўзбекистон ҳақиқий дўст ва ишончли стратегик шерикдир. Анъанага кўра, учрашув очиқ ва дўстона руҳда ўтади. Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий қарама-қаршиликлар йўқ.

Икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқалар изчил ривожланиб, улар давлатлараро муносабатларда муҳим ўрин тутади.

Бугун биз қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилишни якунлаяпмиз. Бу ҳақиқатан ҳам тарихий воқеа. Биз мулоқотга ва ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёрлигимизни намойиш этдик. Ишончим комилки, чегаралар масаласига чек қўйиб, биз келажак авлодларимиз камолотига мустаҳкам пойдевор қўямиз.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилиш бўйича муҳим масалаларни ҳал этишда сизнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини қайд этмоқчиман.

Давлат ташрифи доирасида шартномани ратификация ёрлиқларини алмашиш орқали бундай муҳим воқеа таъминланиши алоҳида эътиборга молик. Шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолаймиз ва шу орқали муносабатларимизни мисли кўрилмаган даражага олиб чиқамиз
», деган Садир Жапаров.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият