13:13 / 28.01.2023
277

Қашқадарёда савдо растаси ва банкомат ёниб кетди

Қашқадарёда савдо растаси ва банкомат ёниб кетди
Фото: Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
27 январь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Қайд этилишича, шу куни соат 23:58 да Қарши шаҳар ФВБга “Хўжахиёл” МФЙ Қарлиқбоғот кўчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Фото: Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 00:05 да етиб борган ва соат тахминан 00:33 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Фото: Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Ёнғиндан фуқаро Х.Б.га тегишли енгил типда қурилган кичик ҳажмли савдо (савдо дўкони эмас) растасининг 6 метр квадрат ва унга ёндош “Қишлоққурилишбанк”га тегишли бўлган банкомат (нақд пул ечиш учун мўлжалланган хона) қурилмасининг 4 метр квадрат майдон қисми зарар кўрган.

ФВБнинг қўшимча қилишича, мазкур ёнғин жойида катта кучланишли электр токи борлиги сабабли ёнғинга сув беришнинг имкони бўлмаган. Шунга қарамай, қутқарувчилар сув беришга уринган, оқибатда мавжуд электр токи қутқарувчиларга ўз таъсирини кўрсатган.

Ушбу манзилдан ўтувчи электр линиясини асосий тармоқдан узиш учун электр мутахассислари томонидан қарийб 30 дақиқа вақт сарфланган.

Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият