00:37 / 29.01.2023
466

Самарқандда ёшлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетди (видео)

Самарқандда ёшлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетди (видео)
Скрин: Telegram
Самарқанд шаҳридаги “Алишер Навоий” истироҳат боғида 28 январь куни бир гуруҳ ёшлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода икки йигит ва бир қиз муз остидан тортиб олинаётганини кўриш мумкин. Ҳудуддан югуриб чиқишаётганда ҳам муз бўлаклари дарз кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этганди. Ўзбекистондаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмагани сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли бўлиши айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ёшлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетди (видео)