11:30 / 31.01.2023
298

Нукус воқеаларининг асосий «фигурант»и – Тажимуратов 16 йилга қамалди

Нукус воқеаларининг асосий «фигурант»и – Тажимуратов 16 йилга қамалди
Бухоро вилояти суди биносида 2022 йилнинг 1−2 июлидаги Нукус воқеаларида айбланаётган 22 нафар судланувчига нисбатан ҳукм ўқиб эшиттириш давом этмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу жиноий ишда асосий айбдорлардан бири деб қаралаётган Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Судда прокурор Тажимуратовга 18 йил беришни сўраганди.

Шунингдек, озодликни чеклаш жазоси тайинланган 4 нафар судланувчи суд залида қамоқдан озод қилинди. Уларнинг орасида, аввал хабар қилинганидек, журналист Лолагул Қаллиханова ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукус воқеаларининг асосий «фигурант»и – Тажимуратов 16 йилга қамалди