Қорақалпоғистон Республикасида ёнғин содир бўлди

Қорақалпоғистон Республикасида ёнғин содир бўлди
Бугун, 31 январь куни Нукус тумани, «Оқтерак» ҳудудида жойлашган 2 қаватли уйда ёнғин содир бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса жойига Нукус туман тиббиёт бирлашмаси «Тез ёрдам» бўлими шифокорлари етиб бориб, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.

Қайд этилишича, ёнғин содир бўлган хонадонда яшаган фуқароларнинг 4 нафари оғир аҳволда. Улар Қорақалпоғистон Республикаси тез тиббий ёрдам марказига олиб келинган.

Ҳозирда беморлар шифокорлар назоратида.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар