
Давлатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсати барқарор иқтисодий ўсиш суратларини таъминлаш, иқтисодиётни модернизациялаш орқали мамлакатнинг гуллаб яшнаши ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда энг муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ижро ҳужжатлари бўйича давлат бюджетига солиқ қарздорлигини амалда ундириш юзасидан солиқ органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, жорий йил бошидан 8 млрд. солиқ қарздорлиги амалда ундирилиши таъминланди.
Ҳозирга қадар 69 млрд. сўмлик ижро ишларининг 10 млрд. сўмлик 652 тасининг ижроси таъминланди. Мисол учун, Қизилтепа туманидаги “SAFAR OBOD” фермер хўжалигидан 485,9 млн. сўм солиқ қарзи ундирилди.
Шу каби, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “AXTAM BOBO” фермер хўжалигидан 233,7 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар амалда ундирилиши таъминланди.
Бундай назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар