211
Президент: Энди маблағлар автобуснинг юрган масофаси ва одамлар розилигига қараб ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортининг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Унда соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Унга кўра, эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.
Яъни, хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.
Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади. Шу пайтгача бўлган кунлик тушум «плани»ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.
«Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда», – дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди”
Машҳур америкалик блогер обуначиларига 26 та Tesla совға қилмоқчи
Янги Ўзбекистон боғида мушакбозлик ташкил этилади
Анвар Ғофуров: "Бунёдкор" U19 га ўтказилиши, хорватиялик мураббийларнинг кетиши ва Зейтуллаевнинг келиши ҳақида
Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди
Пластик инқирозининг рамзига айланган тошбақа воқеаси