
Видеодан кадр.
Самарқанд вилояти ИИБ катта инспектори Алибек Болласов катта миқдорда пул топиб олди ва маблағлар тезкорлик билан эгасига қайтарилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, фуқаро Темур Жамолиддиновга тегишли экани маълум бўлган.
Фуқаронинг айтишича, у машинасидан юк тушираётганда ҳамёнини тушириб қўйган, унда 8 минг АҚШ доллари ва 50 миллион сўм пул бўлган.
ИИБ инспектори Самарқанд шаҳрининг Шодиёна маҳалласи раҳбарлари билан маслаҳат қилган ҳолда, гуруҳларга эълон тарқатган, натижада эса пулнинг эгаси топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар