10:19 / 01.02.2023
262

Тошкентда «Captiva» автомашинаси кутилмаганда ёниб кетди

Тошкентда «Captiva» автомашинаси кутилмаганда ёниб кетди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати
1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ кўчасида фуқаро А.Б.га тегишли «Captiva» русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият