12:50 / 01.02.2023
951

12 ёшли қизчанинг қотиллигида гумон қилинган шахс ушланди

12 ёшли қизчанинг қотиллигида гумон қилинган шахс ушланди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилгани хабар қилинганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в, з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.

«Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», дейилади расмий хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 12 ёшли қизчанинг қотиллигида гумон қилинган шахс ушланди