
Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 02.06.2016 йилдаги қарздор И.У.дан ундирувчи И.М. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор А.А. давлат ижрочиси томонидан бир неча марта огохлантирилишига қарамасдан, қарздор алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.
24.01.2023 йил куни давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг “Жентра” автомашинасини бошқариб юрганлиги аниқланиб, ушланган ва хатланиб жарима майдончасига олиб кирилган.
Қарздор 25.01.2023 куни алиментдан бўлган 17.080.000 сўм қарзини ундирувчининг аластик картасига ўтказиб берди ва қарздорлик бартараф этилгани боис унинг автомашинаси қайтариб берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар