date

Мактаб ўқувчиларини ким олиб кетмоқчи эди? ИИБ изоҳ берди

Мактаб ўқувчиларини ким олиб кетмоқчи эди? ИИБ изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов изоҳ берди.

Ўтказилган текширув жараёнида аниқланишича жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б, С.Н. лар ердаги муз бўлагини тепган.

Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган.

Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида.

Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Мактаб ўқувчиларини ким олиб кетмоқчи эди? ИИБ изоҳ берди