
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
4 феврал куни соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Наманган вилоятида соҳа мутасаддилари ва ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди.
Vodiy1.uz хабарига кўра, тадбир давомида вазир соҳадаги корруцион ҳолатлар ҳақида гапириб ўтган. Унга кўра, 2022 йил Наманганда тиббиёт соҳасида 27та жиноят ҳолати аниқланган. Жиноятларнинг аcосий қисми ишга жойлаштириш учун пул олиш билан боғлиқ бўлган.
Жумладан, Поп туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси икки нафар фуқарони ишга жойлашни ваъда қилиб, ҳар биридан 500 доллардан, шу бирлашма ходимлар бўлими инспектори эса 350 доллардан олаётганда қўлга тушган.
Учрашув давомида Иноятов тиббиёт соҳасини коррупциядан холи қилишга ҳаракатлар бошланганини ҳам таъкидлаган.
“Очиқ-ойдин гапириш учун вазир ёки раҳбар ўзи тоза бўлиши керак. Агар ўзи тоза бўлса, мана бунақанги аудиторияда очиқ-ойдин гапиради. Сиз хулоса қилмасангиз, давлат дарров хулоса қилади”, – деган тизим масъулига қарата.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар