
Мажбурий ижро бюросининг Пахтаобод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 30.03.2016 йилдаги қарздор С.Мамадалиевдан ундирувчи Н.Мамадалиева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган ижро ҳужжати келиб тушган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор С.Мамадалиев томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган. 01.02.2023 йилда қарздор фарзанди учун тўланиши керак булган алимент пулларини олдиндан тўлаш ниятини билдириб, 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тақдим қилган.
Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор С.Мамадалиев алимент учун олдиндан тўлов сифатида олиб келган 3 000 АҚШ доллари ундирувчи Н.Мамадалиевага 01.02.2023 йилда тилхат асосида топширилди.
Шу муносабат билан собиқ эр-хотинлар ўртасида келишувга эришилди ҳамда ундирувчининг аризасига мувофиқ ижро иши тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар