17:27 / 06.02.2023
167

Фуқарога тўланмай келаётган 146 млн. сўм зарар пули ундирилди

Фуқарога тўланмай келаётган 146 млн. сўм зарар пули ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ижро ҳужжатларини ижросини ўз вақтида таъминлаш, айниқса фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бюронинг Қизилтепа туман бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг 19.10.2022 йилдаги тумандаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхонадан жабрланувчи М.Муродов фойдасига 146 млн. сўм зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жабрланувчига тўланмай келаётган 146 млн. сўм зарар пули тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият