
Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳамда яқин қардошлик ришталаридан келиб чиқиб, ўзаро ҳурмат белгиси сифатида икки мамлакат ўртасида дўстона ёрдам алмашилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Жумладан, Ўзбекистон Туркманистонга 20 та замонавий Volkswagen Caddy тез ёрдам машиналарини жўнатди. Туркманистондан Ўзбекистонга суюлтирилган газ партияси етказилди.
Тантанали тадбирлар Хоразм вилоятини Туркманистоннинг Дошўғиз вилояти билан боғлаб турувчи «Шовот» чегара божхона постида бўлиб ўтди.
Аввалроқ, Туркманистон Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлгани учун «компенсация» тариқасида суюлтирилган газ бериши, бу Туркманистон матбуотида «қўшни давлатга дўстона ва биродарлик ёрдами» сифатида тақдим этилгани ҳақида хабар берилган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.