date
views 139

Тадбиркор фойдасига 1,6 млрд. сўм қарздорлик ундириб берилди

Тадбиркор фойдасига 1,6 млрд. сўм қарздорлик ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 05.12.2022 йилдаги ижро варақаси асосан қарздор "R.T.TT." хусусий корхонасидан ундирувчи "UNIVERSAL PRAVAT SERVIS" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 млрд. 647 млн. сўмлик қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг қўзғатиш қарори томонларга юборилиб, қарздор корхонага 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Тадбиркор фойдасига қарздорлик ихтиёрий муддатда тўлаб берилмаганидан сўнг қарздор корхонананинг мол-мулк ва банк ҳисоб-рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тадбиркор фойдасига 1,6 млрд. сўм қарз суммалари тўлиқ ундириб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига 1,6 млрд. сўм қарздорлик ундириб берилди