
Фарғона туманида талончилик қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 06 февраль куни соат 13:00 ларда А.А ва Л.Л.лар бир гуруҳ бўлган ҳолда таниши К.С.ни Ямбароқ МФЙ ҳудудига олиб келишиб, танасининг турли жойларига қўллари билан уришиб, очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб жами 3.400.000 сўм пулларини талончилик йўли билан қўлга киритишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а.б» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар