
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан электр энергияси ва табиий газ таъминоти корхоналари фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йил ўтган даври мобайнида суд қарорларига асосан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига етказилган 101,8 млн. сўм етказилган зарарлар ундирилиши таъминланган.
Жумладан, Бюронинг Балиқчи туман бўлими иш юритувидаги Избоскан туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатида қарздор “Юксалиш сари Шукрона” фермер хўжалиги ҳисобидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 39,3 млн. сўм асосий қарз ва 5,5 млн. сўм пеня ундирилиш кўрсатилган.
Бўлим томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор фермер хўжалигидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасига етказилган 44,9 млн. сўм зарар ундирилиб, таъминотчи корхонага ўтказиб берилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар