20:15 / 12.02.2023
230

Битирувчилари иш тополмаган олий таълим муассасалари фаолияти тугатилиши мумкин

Битирувчилари иш тополмаган олий таълим муассасалари фаолияти тугатилиши мумкин
Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиши мумкин. Бундай олий таълим муассасаларининг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ОТМ ректор ва масъул проректорларини огоҳлантирган.

Олий таълим муассасалари раҳбарлари билан онлайн форматда кенгайтирилган йиғилиш ўтказган вазир бундан буён олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаган. Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда ОТМдаги иқтидорли талабалар рўйхатини тузиш ва улар билан алоҳида ишлаш механизмини йўлга қўйиш масаласида таклифлар берилган.

Йиғилишда олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, ходимлари ўртасида маънавий-маърифий ишларни кенгайтириш, бунинг учун ректорларга ўз ходимларининг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйиши тавсия этилган. Вазир ректор ходимининг оиласидаги муҳитни ўрганиш орқали жамоадаги муҳитни яхшилаши бўйича шахсий тажрибаси билан ўртоқлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Битирувчилари иш тополмаган олий таълим муассасалари фаолияти тугатилиши мумкин