
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 12.12.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор "Lotus Gaz invest" корхонасидан ундирувчи "Smart progress beznis" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 529 млн. 31 минг сўм қарздорлик ундириш белгиланган.
Мазкур ижро иши юзасидан қарздор корхонага тадбиркор фойдасига бўлган ярим млрд. сўм миқдоридаги қарзни қоплаб бериши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди.
Қарздор ихтиёрий муддатда қарзни тўлаб бермагани сабаб Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг мол-мулки ва банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан тадбиркор фойдасига ярим млрд. сўм миқдорида қарз суммалари ундириб берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар