23:24 / 13.02.2023
222

Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи ортиқча вазнга эга экани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи ортиқча вазнга эга экани маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам долзарб масалалар кўп. Бугунги кунда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор. Шу боис “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати бошланиши маълум қилинган.

Тиббиёт таълимига илғор хорижий тажрибани жорий қилиш, тизимни рақамлаштириш ва тиббий суғуртани йўлга қўйиш орқали хизмат сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берилган. Аҳолини қийнаб келаётган онкологик, юрак-қон томир ва эндокрин касалликлар бўйича эрта ўлимни кескин камайтириш муҳимлиги таъкидланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият