
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “S.P.” МЧЖдан ундирувчи “Ўзмиллийбанк” АЖ.фойдасига 4 млрд. 382 млн. сўм миқдорида қарз ундириш ҳамда ундирув гародаги кўчмас мулкка қаратиш белгилан.
Мазкур ижро иши давлат ижрочиси Х.С.Алибеков иш юритувига берилган бўлиб ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи фойдасига қарз пуллари тўлиқ ундирилди.
Юқоридагиларга кўра ижро ҳужжати ундирувчининг тилхати ва мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар