
Фото: “Inspiredcитизен”
Lot Polish Airlines авиакомпанияси вице-президенти Михал Фиёл Варшава ва Тошкент ўртасида мунтазам қатновларни ҳам йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, компания Польша фуқаро авиацияси маъмуриятидан барча керакли рухсатномаларни олган. Бу мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш ва ўзаро сайёҳлар сонини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
“Ҳаво қатновининг очилиш масаласи ижобий ечим топишида элчихона ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги билан ўтказилган музокараларнинг салмоғи катта бўлди”, — дейди Михал Фиёл Варшавадаги дипломатия корпуси вакиллари билан ўтказилган махсус тадбирда.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон дипломатлари Польша тараққиёт ва технологиялар вазири Валдемар Буда билан учрашув ўтказган. Мулоқот чоғида Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиё минтақасидаги энг муҳим, истиқболли ва узоқ муддатли ҳамкори эканлиги таъкидланган. Польша томони савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш, хусусан, мамлакатимизга сармоя ва янги технологияларни жалб этишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.