20:24 / 15.02.2023
519

Ижро иши таъминланди, даъвогар энди директор ...

Ижро иши таъминланди, даъвогар энди директор ...
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 26.12.2022 йилдаги ажримига кўра, даъвогар Д.Расулевни “Temir Yo’l Maxsulotini sertifikatlashtirish markazi” МЧЖ директори лавозимига ишга тиклаш белгиланган.

Ушбу ижро хужжати Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига 01.02.2023 йилда келиб тушган ва шу куни давлат ижрочиси томонидан “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида” қарор қабул қилган бўлиб, собиқ ходимни дархол ишга тиклаш бўйича талабнома юборилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шахар худудий бошқармасининг 07.02.2023 йилдаги қарорига асосан даъвогар Д.Расулев аввалги иш жойига тикланган.

Ижро ҳужжати ижроси таминланганлиги сабабли, ижро иши юритиш тамомланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият