![Алимент пулини қидирувдаги отанинг қариндошлари тўлади](/uploads/posts/2023-02/photo_2023-02-16_17-29-23.jpg)
Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 27.04.2022 йилдаги қарздор Р.Г.дан ундирувчи Л.П.на фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 28.04.2022 йилда Бюронинг Ширин шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздор Р.Г.ни яшаш манзилидан топишни имкони бўлмаганлиги ҳамда унинг ҳозирда қарздор Р.Г, Ширин шаҳар М.Улугбек МФЙ Х.Дўстлиги кўчасидаги хонадан маҳалла раиси, маҳалла фаоллари ва ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу манзилда яшамаслиги аниқланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор профилактика сухбат натижасида, қидирувдаги қарздор Р.Г.ни Россия Федерациясида ишлаётганлиги аниқланиб, яқин ишончли вакиллари томонидан 11 млн сўм алимент қарздорликлари тўлаб берилди ҳамда унга нисбатан юритилган қидирув тадбирлари тугатилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар