![Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги маҳаллада бўлди (фото)](/uploads/posts/2023-02/nafkubtpsrmrrx45eoixvew6abboldrb.jpg)
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, бу ерда 9 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Илгари фойдаланилмай ётган майдонда тикувчилик корхонаси барпо этилди. 30 дан ортиқ хотин-қиз ўз маҳалласида ишли бўлди. Корхона 100 мингта трикотаж маҳсулотлари учун буюртма олган.
Шавкат Мирзиёев мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашди.
![](/uploads/posts/2023-02/qtfhk49o0qy7b4upflqoqsg32hg4tpm.jpg)
- Маҳалладаги ўзгаришларни, сизнинг ишли бўлганингизни кўриб, хурсанд бўлдим. Булар - халқ ичига кириб, халқ билан бирга қилаётган саъй-ҳаракатларимизнинг кичик бир натижаси. Агар ҳокимлик ва ташкилотлар шароит яратиб беролса, ҳар бир оила ўзини эплаб кетолса, мақсадимга эришган бўламан. Шунда катта оиламиз - давлатимиз ҳам мустаҳкам бўлади, - деди президент.
![](/uploads/posts/2023-02/xfddcbwaac5q1lhwrrsvha9xhdud3mcb.jpg)
Шу ерда вилоятдаги тадбиркор аёлларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларидан намуналар намойиш этилди. Улар ишлаб чиқаришда ва касаначилик асосида хотин-қизлар бандлигини таъминлаётганини сўзлаб беришди. Давлат раҳбари уларнинг бу борадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
![](/uploads/posts/2023-02/sgh7ytx2t4fsddr5p19q5dy2hccx1bbe.jpg)
Работиқалмоқ маҳалласида яна 10 дан ортиқ савдо ва сервис шохобчалари, Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази бор. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси мукаммал таъмирланган. Аҳолининг бўш вақти мазмунли ўтиши учун “Отахонлар чойхонаси”, кутубхона, спорт майдончаси, ҳаммом ва хиёбонлар ташкил этилган.
![](/uploads/posts/2023-02/nipxdsur-w4l863gzr9hippmolsy5wsp.jpg)
Давлат раҳбари бу шароитларни кўздан кечирди, шу ерлик Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар