06:00 / 19.02.2023
245

Риштонда қарздор ота фарзандлари учун 12 минг доллардан ортиқ алимент пулларини олдиндан тўлади

Риштонда қарздор ота фарзандлари учун 12 минг доллардан ортиқ алимент пулларини олдиндан тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими томонидан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 21.08.2019 йилдаги қарздор У.Д.дан ундирувчи У.Р. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойда 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ҳуқуқ ва мажбурияти тушунтирилган ва қарздор У.Д. алимент пулларини фарзандлари учун ихтиёрий равишда ойма-ой тўлаб келган.

15.02.2023 йил куни қарздор У.Д. ундирувчи У.Р. билан ўзаро келишган ҳолда қарздор фарзандларини вояга етгунига қадар тўлаши лозим бўлган 139.122.000 сўм алимент пулларини 12.250 АҚШ доллари миқдорида ундирувчи У.Р.га тилхат асосида топширди ва ундирувчининг аризасига асосан ижро иши тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият