![Андижонда қарз эвазига “SPARK” автомашинаси ҳад қилинди](/uploads/posts/2023-02/1676793185_01.jpg)
Андижон туманида фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган қарздор ота алимент тўлови ўрнига ўз машинасини таклиф қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 30.06.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Имомовдан ундирувчи Х.Имомова фойдасига 2015 йилда туғилган бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Қарздор Х.Имомов алимент тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли 12 млн. сўм алимент қарздорлиги вужудга келган.
Бюронинг Андижон туман бўлими ходимлари томонидан қарздор билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида Х.Имомов алимент қарздорлигини тўлиқ бартараф этиб, 31 млн. 554 минг сўм тўловларни амалга оширди.
Шунингдек, Х.Имомов ундирувчи Х.Имомова билан келишган ҳолда фарзанди вояга етгунга қадар тўланадиган алимент пуллари ўрнига ундирувчига ўз номидаги “SPARK” машинасини таклиф қилди.
Ундирувчи Х.Имомова таклифни қабул қилгач, машина унинг номига ўтказиб берилди. Шунинг билан ижро ҳужжати амалда таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар