
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимларининг амалий саъй-ҳаракатлари натижасида шу кунга қадар ўз фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшириниб, қочиб юрган фуқаролар топилиб, давлат ижрочилари томонидан тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, бўлим ходимлари жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари Тошкент шаҳрида тезкор-қидирув ишларини олиб бориб, 9 нафар қидирувдаги шахсларни топишга эришдилар. Уларнинг барчаси алиментдан қарздор фуқаролардир.
Жумладан, Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувида И.М.дан фарзандлари учун алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд. Аммо, қарздор бир неча ойдан буён алимент пулларини тўламасдан, қочиб юрганлиги оқибатида, қарздорлик 20 млн. сўмдан ошиб кетган. Давлат ижрочиси ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба борса-да, қарздорни тополмаганлиги сабабли, жорий йилнинг 1 февраль куни унга нисбатан қидирув эълон қилди.
Қарздор И.М. 18 февраль куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидан топилди. Эндиликда, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун давлат ижрочисига топширилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.