12:51 / 20.02.2023
159

Жисмоний шахслар ва транспортларни чегарада тезкор ўтказиш механизми ишга туширилади

Жисмоний шахслар ва транспортларни чегарада тезкор ўтказиш механизми ишга туширилади
Фото: advice
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи транспорт воситаларида Давлат чегарасини тезкор кесиб ўтиш механизмини ўз ичига олган “Электрон навбат” интерактив хизматдан фойдаланишда давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент тасдиқланади:
  • божхонада мавжуд ахборот тизимлари ёрдамида ўтказиш пункти орқали ҳаракатланишда электрон навбат олиш;
  • юк автотранспорт воситаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш фоизи ва енгил автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида йиғим ундириш.

Жисмоний шахсларни чегара ўтказиш пунктларида тезкор ўтказиш механизмини назарда тутувчи Fast-track хизматидан фойдаланган ҳолда кесиб ўтиш ва ушбу хизматдан фойдаланишда давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент тасдиқланади.

Бунда:
  • жисмоний шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга ошириш;
  • жисмоний шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга ошириш;
  • хизматдан 16 ёшга тўлмаган шахслар, шунингдек кузатувчисиз ҳаракатлана олмайдиган ақли заиф ёки жисмоний имконияти чекланган (ногирон) жисмоний шахслар тўлов тўланмаган ҳолда фойдаланиш;
  • жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида йиғим ундириш;
  • “Электрон навбат” интерактив хизматидан фойдаланаётган автотранспорт воситалари ҳаракатланиши мўлжалланган чегара божхона постлари рўйхати;
  • 12 та чегара божхона постларида “Электрон навбат” интерактив хизмати ишга туширилиши назарда тутилади.

Божхона қўмитаси 2023 йил 1 мартга қадар масофадан туриб онлайн равишда транспорт воситалари навбатларини шакллантириш имконини берувчи “Электрон навбат” ва жисмоний шахслар учун Fast-track интерактив хизматларини амалиётга жорий этади.

Божхона қўмитаси, Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ташқи ишлар вазирлиги олдиндан буюртма қилинган навбатлар асосида ҳаракатланиб келаётган жисмоний шахсларни ҳамда транспорт воситаларини белгиланган навбатлар асосида ўтказиш пунктлари орқали ўтказилиши таъминлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан келишган ҳолда “Электрон навбат” асосида ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун автомобиль йўлларида жойлашган ўтказиш пунктларидан камида 1 км олдин алоҳида йўлаклар ёки хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда жорий йилнинг сўнгига қадар автотураргоҳлар ташкил этади.

Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси дипломатик каналлар орқали мазкур қарор билан амалиётга жорий этилаётган қулайликлар тўғрисида хорижий давлатларга етказилиши таъминлайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият